Тошкентда она икки нафар фарзандининг ўлимига сабабчи бўлди
Тошкентда она икки нафар фарзандининг ўлимига сабабчи бўлди
Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси томонидан пойтахтда жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни муносабати билан амалга оширилаётган ишларга бағишланган навбатдаги брифинг бўлиб ўтди.
Тадбирда ҳафта давомида содир этилган жиноятлар тўғрисида маълумот берилди.
ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Чилонзор тумани ҳудудида муқаддам судланган, 1991 йилда туғилган Рината Мусаева ўзининг икки нафар фарзандининг ўлимига сабабчи бўлган.
Мусаева 7, 5 ва 3 ёшли қизларини уйда қаровсиз, ҳаво ҳарорати юқори даражада иссиқ бўлишига қарамай, хонадон ойналари ва эшигини ёпиқ ҳолатда қолдириб, хонадон эшигини қулфлаб, ўз ишлари билан кўчага чиқиб кетган ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш имкониятидан маҳрум бўлган ёш фарзандларини хавф остида қолдирган.
Бунинг оқибатда Мусаеванинг 3 ва 5 ёшли фарзандлари вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Комментарии