Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Марказ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 14 март куни давлат рўйхатидан ўтказилди.
Марказ, қарорда қайд этилганидек, «ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома, ватандошимиз Абу Исо Термизий (Имом Термизий) ва термизий алломаларнинг беназир меросини илмий асосда чуқур ўрганиш, муқаддас юртимиз замини азал-азалдан улуғ алломалар, азиз-авлиёлар ватани бўлиб келганини юртдошларимиз ва халқаро жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилиш, миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, шу асосда ёш авлодни эзгу ғоялар руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини янада кучайтириш» мақсадида ташкил этилган.
Комментарии